Александр Алемпиевич: "Рақибдан яхши ўйнадик ва ғалаба қозондик"

Narzulla Saydullayev
30 апр 2016, 12:05
"Бунёдкор"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
Биринчи бўлим оғир бўлди, "Пахтакор" бироз яхшироқ ўйнади, аммо иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик. Рақибдан яхшироқ ўйнадик ва ғалаба қозондик. Пенальти бурилиш нуқтаси бўлди. 3:0 ва ҳақли тарзда ғолиб чиқдик.

Асосий таркибга кира олмаётгани ҳақида
Мавсум бошида яхши ўйнаётгандим, бироқ битта учрашувда ёмон ҳаракат қилиб асосий таркибдан тушиб қолишни бошладим. Ҳозир берилаётган имкониятдан максимал тарзда фойдаланишга уринаяпман.

ОЧЛ ҳақида
Гуруҳ босқичини "Ал-Наср"га қарши сафарда яхши ўйин билан бошладик, аммо кейин натижаларимиз салбий бўлди ва 2 очко олдик холос. Сўнгги ўйинда ғолиб бўлишимиз шарт.

Олий лига ҳақида
Чемпионатда атига 7та тур ортда қолди. "Локомотив" жуда кучли жамоа, "Насаф" ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Охиригача курашамиз, агар чемпион бўлсак бу ажойиб.


Марат Аксанов

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›