UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  0 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  5 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  8 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  3 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  3 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0

Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди Янгиликлар

Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди

"Манчестер Юнайтед" собиқ устози Сэр Алекс Фергюсон 2011 йилда "Вест Хэм" билан бўлиб ўтган ўйинни ёдга олди.

"Аслида бундай ҳолат доим рўй бериб турарди. Мен ўйин пайти ёки танаффусда тез-тез нималарнидир ўзгартирардим. Ҳозир ҳаёлимга келганларидан бирини айтиб бераман. Бу "Вест Хэм"га қарши 2011 йилги мавсумнинг охирги турлари доирасидаги ўйин эди.

Ўша учрашувдан бир неча ой олдин "Вест Хэм" Лига кубогида бизни 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўша учрашувда мен ёш ўйинчиларни майдонга туширган эдим. Ўша беллашувнинг охирроғида Жонни Эвансни алмаштиришни кутиб майдон четида турган Уэс Браунга қарата "Вест Хэм" мураббийи Уолли Даунс шундай деганди: "Сен вазиятни ўзгартирмоқчимисан?"

Бу ҳолат эса мени худди ўйиндан кейин автотураргоҳда "Вест Хэм" мухлислари менга нисбатан жуда тожовузкор муносабатда бўлганликлари каби жуда ғазаблантирди.

Мен улар (рақиб мухлислари)га шундай дедим: "Биз бу ерга апрель ойида қайтамиз ва сизларни қуйи лигага жўнатиб юборамиз". Бироқ, апрелдаги беллашувнинг танаффусида биз 0:2 ҳисобида енгилаётгандик, мен эса берган ваъдамни бажаришдан йироқ эдим.

Шунинг учун мен ўйинга тузган режамдан воз кечдим. Ҳафта ўртасида Франция терма жамоаси таркибида майдонга тушган Патрис Эврани майдондан олдим ва Раян Гиггзни чап қанот ҳимоясига ўтказдим.

Якунда биз 4:2 ҳисобида ғалаба қозондик, Руни эса хет-трик қайд этди. Орадан бир неча ҳафта ўтиб, мавсум якунида "Вест Хэм" Чемпионшипга тушиб кетди".


Маълумот учун, ўша ўйин 2011 йилнинг 2 апрель куни "Вест Хэм" майдонида бўлиб ўтган. 1-бўлимда мезбонлар Марк Ноблнинг пенальтидан киритган иккита голи эвазига танаффусга 2:0 ҳисоби билан чиқиб кетишган. Танаффусда эса Фергюсон ҳимоячи Патрис Эвра ўрнига ҳужумчи Чичаритони туширган. 64-дақиқада Сэр Алекс ярим ҳимоячи Парк Жи Сун ўрнига яна бир ҳужумчи Дмитар Бербатовни майдонга ташлаган. Бир вақтни ўзида 3 ҳужумчи билан ўйнай бошлагач аввалига Уэйн Руни кетма-кет 3та гол уради, 84-дақиқада эса Чичарито учрашувга якуний нуқтани қўяди - 2:4.

Ўша мавсум якунида МЮ АПЛда чемпион бўлган, "Вест Хэм" эса Чемпионшипга равона бўлган.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика