UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  7 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  8 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  12 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  8

Альберто Заккеронининг курсиси қимирлаб қолди Янгиликлар

Альберто Заккеронининг курсиси қимирлаб қолди

Гарчи ўртоқлик ўйинида БАА терма жамоаси Лаосни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, бош мураббийнинг ишлари яхши эмас.

Маълум бўлишича, яқин бир неча кун ичида БАА футбол федерацияси италиялик мураббий Альберто Заккеронининг ишини кўриб чиқади. БАА термаси Испанияда йиғин ўтказиб, Лаос билан ўша ерда ўйнади. БАА футбол федерациясига терма жамоанинг бунгача ўтказган бешта ўйиндан тўрттасида мағлубиятга учрагани ёқмаяпти, қолаверса футболчилар шу ўйинларда атиги учта гол уришди.

Натижада 65 ёшли мураббийнинг курсиси қимирлаб қолди. Терма жамоа бунгача 3-4-3 схемасида ўйнаб келаётганди, аммо Заккерони келганидан бери 4-2-3-1ни танлаяпти ва жамоа ҳимоявий футбол намойиш этмоқда. Қолаверса, Заккерони Омар Абдулраҳмон, Али Мабхут каби футболчиларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмаяпти.

Альберто Заккерони 2011 йилги Осиё Кубогида Япония билан ғолиб чиққанди. У БАА билан (мусобақа мезбони) ҳам шу натижани қўлга кирита оладими? Федерацияни кўпроқ шу савол ўйлантирмоқда. Ўз исмини матбуот орқали ошкор этишни истамаган федерация ходими бу борада шундай деди:

- "Осиё Кубоги бизнинг мамлакатда ўтказилади ва мезбон сифатида ғолиб чиқишни хоҳлаймиз. Лекин Заккерони билан бу ишни бажара оламизми, ҳозир шу ҳақда бош қотиряпмиз. Кўрфаз Кубогида ярим финалгача бордик, лекин биз янада кўпроғини хоҳлаймиз. Испаниядаги йиғин чоғида Тринидад ва Тобагога 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйдик, Андорра билан 0:0 ўйнаган бўлсак, Габонга ҳам мағлуб бўлдик. Агар Заккерони терма жамоага янгилик кирита олмаса, у Осиё Кубогигача ишдан кетиши мумкин".

Италиялик мутахассис ўз лавозимини бўшатиб берадиган бўлса, унинг ўрнига номзодлар бор. Энг асосий номзод сифатида "Ал Айн" бош мураббийи Зоран Мамич қараляпти. Шунингдек, Хенк тен Кате, Руи Фариа каби мураббийлардан бири Заккеронининг жойини эгаллаши мумкин.

БАА терма жамоаси октябрь ойида Гондурас ва Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Осиё Кубоги эса 5 январь куни Баҳрайнга қарши баҳс билан бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика