UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  5 02:25Бундеслига. "Боруссия" кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  0 01:58Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!  0 01:30"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири вафот этди  0 00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  11 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  0 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  5 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  1 21:56Неймар "Барселона"дан кетиши сабабини айтди  5 21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  28 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  17 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5

Альберто Дзаккерони: "БАА учун тарихий ғалаба бўлди" Янгиликлар

Альберто Дзаккерони: "БАА учун тарихий ғалаба бўлди"

Осиё Кубоги-2019 чорак финали доирасидаги БАА - Австралия (1:0) учрашувидан сўнг Альберто Дзаккерони ўз фикрларини билдирди.

"Бугун тарихий ғалабага эришдик. Катта ютуқ бўлди. Австралия амалдаги чемпион ҳисобланади. Қолаверса жуда ҳам кучли жамоа. Шунга қарамай биз уларни мусобақадан чиқариб юбордик ва бундан хурсандмиз.

Ўйин жуда кескин кечди. Жароҳатларга бой бўлди. Охирги 15 ойда жуда кўп шогирларим жароҳат олишди. Аммо бугун ким тайёр бўлса шулар майдонга тушди ва ўзларини кўрсатиб ярим финалга чиқишимизга муносиб хисса қўшишди. Бугун майдонга тушган футболчиларим билан фахрланаман.

Биз ҳар бир ўйинда охиригача курашамиз. Бугунги баҳсда икки футболчим жароҳат олди ва мажбурий ўзгаришни амалга оширдик.

Агар жамоам ютқазса ҳар қандай танқидга тайёрман. Муҳими ҳар бир ўйиндан туғри хулоса чиқариш керак. Агар тактик томонлама яхши ўйналса, жамоа ўз мақсадига эришади.

Шу ўринда мухлислар ва Осиё Кубогини ёритаётган матбуот вакилларига раҳмат айтаман.

Бугун қўшимча вақт бўлганида нима бўларди? Бу биз учун қийин бўларди. Чунки биз техник ўйин намойиш этамиз, Австралия эса жисмоний ҳаракатга таяниб ўйнайди. Шу боис биз чарчаб қолардик, рақиб эса чарчамасди ва бунинг оқибатида ғалабага эришиши мумкин эди.

Кейинги ўйинимиз Қатарга қарши кечади. Ўйлайманки бу баҳс ҳам ўзига яраша қизиқ бўлади. Эртадан рақибни ўрганишни бошлаймиз. Ярим финалда майдонга тушадиган футболчиларим ўзини кўрсата олади деб умид қиламан", - дейди Альберто Дзаккерони.  

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика