

Маълумотларга кўра, Альба "Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ва ҳужумчи Педро Родригесдан инглиз жамоаси ҳақида сўраган. Футболчи испан грандида аввалидек ишончга эга бўлмаётганини ҳис қилмоқда. Альбанинг Каталония клубидаги тақидири жамоанинг янги мураббийига боғлиқ.
Альба жорий мавсум ЛаЛиганинг 20 та учрашувида майдонга тушди ва 1 та гол уриб, 4 та голли пас берди.



