UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  1 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  10 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5

Алан Перрен: "Чорак финалда бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ" Янгиликлар

Алан Перрен: "Чорак финалда бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ"

Хитой - Ўзбекистон (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Алан Перрен ва футболчи Ву Кси иштирок этди.

"Бугун катта натижага эришдик. Йигитлар ғайрат билан ҳаракат қилишди ва фантастик натижага эришдик. Кейинги босқичга чиқдик. Ўйин бошида у қадар яхши ўйнай олмадик. Лекин охиригача курашиб керакли натижага эришдик", - дейди Перрен. 

"Биз мураббийнинг кўрсатмасига кўра ўйнадик. Яхши ўйин билан ғалабага эришдик. Барчамиз хурсандмиз", - дейди Ву Кси.


- Танаффус вақтида захирадаги баъзи ўйинчилар чигалёзди машғулотларини қилишмади. Бунинг сабаби нимада?

- Чигалёзди машқ қилмаган бўлса ҳам захирадан майдонга тушганлар яхши ўйнашди. Масалан, Сун Ке гол урди. Бизга машғулот эмас ўйин муҳим.  


- Алмаштиришларни изоҳлаб берсангиз.

- Ўйин 90 дақиқа давом этади. Футболчиларда жисмоний куч бўлиши керак. Менда учта ўзгартириш имконияти бор. Уларнинг бари мен учун жуда муҳим. Вазиятдан келиб чиқиб керакли ўйинчиларни туширдим. 


- Австралияга келишдан олдин сиз гуруҳда биринчи ўринни оламиз деган эдингиз. Табриклайман. Ву Кси ва Сун Ке ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз. 

- Ву Кси ҳам, Сун Ке ҳам бугун жамоамизга фойда келтиришди. Сун Ке майдонга тушиши билан гол уришга эришиб руҳиятимизни кўтариб юборди.


- Гуруҳда биринчи ўринни олиб бўлдинглар. Чорак финалда қайси рақибга қарши ўйнашни истардингиз: Жанубий Кореями ёки Австралиями?

- Биз рақиб танлай олмаймиз. Ким бизга рақиблик қилса ўша жамоага қарши ўйнайверамиз. Осиё Кубогида кучсиз рақиб йўқ.


- Жамоа гуруҳдан чиқиш вазифасини ижобий ҳал қилди. Бугун футболчиларга байрам қилишларига рухсат берасизми?

- Меҳмонхонага қайтгач шампан ичишим мумкин. Лекин кейинги ўйинлар биз учун муҳим. Ўзимизни йўқотмаган ҳолда навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз.


Ву Кси: "Албатта биз кейинги босқичга чиқдик. Буни нишонлаймиз. Қўшиқлар ва рақслар билан дам оламиз. Эртадан КХДРга қарши ўйинга тайёргарлик бошланади"


- Иккинчи бўлимда нималар бўлгани ҳақида айтиб беринг.

Ву Кси: "Мураббий кўрсатмаси тўғри бўлиб чиқди. Иродали ғалабага эришганимиздан хурсандмиз. Захирадан тушганлар бизга анчагина ёрдам берди".


Нарзулла Сайдуллаев

Брисбен шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика