

"Реал" ҳимоячиси 37-дақиқада тўпни "Айнтрахт" дарвозага йўллаб, ҳисобни очди.
Алаба Европа Суперкубоги тарихидаги 184-гол муаллифига айланди. Бундан ташқари у ушбу мусобақада гол урган биринчи австриялик сифатида ҳам тарихга кирди.
Алаба учун бу гол фаолияти давомида финалларда урилган иккинчи тўп ҳисобланади. Аввалгисини Давид 2020 йил – Германия Кубоги финалида "Байер" дарвозасига киритган.


