UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  201 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  5 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

"Ал Ваҳда" "Ал Айн"ни тўғридан-тўғри йўлланмадан маҳрум қилди Янгиликлар

"Ал Ваҳда" "Ал Айн"ни тўғридан-тўғри йўлланмадан маҳрум қилди

БАА миллий чемпионатида навбатдаги мавсум ўз якунига етди.

Отабек Шукуров ўйнаётган "Шаржа" чемпионликни қўлга киритганидан хабарингиз бор. Иккинчи ўрин Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига насиб этди. Учинчи ўрин учун ҳам кураш қизғин кечди. 

Охирги турда Абу Дабининг "Ал Ваҳда" клуби ўз майдонида "Ал Айн"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 87-дақиқада Себастьян Таглибау томонидан киритилди. Ушбу ғалабадан сўнг "Ал Ваҳда" ҳисобидаги очколар сонини 46тага етказиб, "Ал Айн" билан тенглашиб олди ва фақат тўплар нисбатига кўра чемпионатни юқори ўринда тугатди. 

Бундан ташқари БАА чемпионатида 25та ўйинда майдонга тушган Таглибау 27та гол билан мавсум тўпурари бўлди. "Ал Ваҳда"нинг охирги турда ғалаба қозониши "Ал Айн"нинг келаси йил ОЧЛда тўғридан-тўғри гуруҳда қатнашмаслигини таъминлади. 

Шундай қилиб 2020 йил БААдан учта жамоа - "Шаржа", "Шабаб Ал Аҳли" ва "Ал Ваҳда" ОЧЛ гуруҳ ўйинларида иштирок этади. "Ал Айн" эса ўз омадини плей-офф раундида синаб кўради.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика