"Ал Шабаб" кубокда мағлуб бўлди, Азиз Ҳайдаров 76 дақиқа ўйнади

Narzulla Saydullayev
6 окт 2013, 14:31
БААда "Амирликлар кубоги" мусобақаси давом этмоқда.
Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби ўз майдонида "Ал Наср"ни қабул қилиб 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Гуруҳ тизимида бўлиб ўтаётган мусобақада "Шабаб" учинчи ўйинда иккинчи бор мағлуб бўлди.

Ушбу ўйинда Азиз Ҳайдаров 76 дақиқа ҳаракат қилиб ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берган. Энди ҳамюртимиз Тошкентга етиб келади. Ҳайдаров Ўзбекистон - Вьетнам учрашувига чақирув олган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia