UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  10 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи Янгиликлар

"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи

Португалиялик футболчи бунга қарши эмас.

"Ал Насср" ва Криштиану Роналду шартномани узайтириши мумкин.

Форварднинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Манбанинг хабарига кўра, Саудия клуби Роналду билан шартномасини яна бир йилга - 2026 йилгача узайтириш бўйича музокара олиб боришни режалаштирмоқда. Криштиану бундай таклифга қарши эмас. Агар шартнома узайтирилса, унинг маоши оширилади. Ҳозир унга бонусларни ҳисобга олмаганда, 200 миллион евро тўланади.

Роналду билан шартномани узайтириш устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Саудия Арабистони лигаси 2025 йил телевидение билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бориши кераклигини инобатга олган ҳолда, ҳужумчини сақлаб қолиш зарур, деб ҳисобламоқда.

Агар унинг шартномаси узайтирилса, Роналду камида 41 ёшга тўлгунича футболда қолади. Қолаверса, “Ал Насср” билан янги келишув унга 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини тақдим этиши мумкин.

Якунланган мавсум Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 31 ўйинида 35 та гол урди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика