"Ал Насср" Кейлор Навас билан музокаралар олиб бормоқда
16 янв 2023 20:10
Янгиликлар
"Ал Насср" Кейлор Навас билан музокаралар олиб бормоқда
Бир неча кун олдин Саудиянинг “Ал Насср” клуби дарвозабони Давид Оспина жиддий жароҳат олди - унинг тирсагида ёриқ борлиги аниқланганди. Шу муносабат билан “Ал Насср” зудлик билан унинг ўрнига дарвозабон қидирмоқда.
Marca хабарига кўра, "Ал Насср" Кейлор Навас билан музокаралар олиб бормоқда. 36 ёшли дарвозабоннинг трансфери ҳафта охиригача якунланиши мумкин.
Навас "Ал Насср" учун ягона вариант эмас, лекин унинг трансфери клуб учун устувор вазифа саналади. Клуб “Ал Ваҳда” дарвозабони Мунир Мохамедини ҳам таклиф этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ ҳозирда “Ал Насср” бор эътиборини Навас билан шартнома имзолашга қаратган.
ПСЖ эса шартномаси 30 июнгача амал қиладиган дарвозабонни текинга қўйиб юбормоқчи эмас.
Роналдунинг трансфери ҳам Навасни сотиб олиш йўлида ўзгача қадам бўлиши мумкин. Кейлор араб клуби сафига қўшилса, мавсумнинг қолган қисми учун "Ал Насср"дан 4 миллион евро олади.
Жорий мавсум Навас ПСЖ сафида барча мусобақаларда атиги 1 та ўйин ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар