«Ал Насср» АПЛнинг яна бир футболчисига 64 миллион евро таклиф қилди
31 янв 09:45
Янгиликлар
«Ал Насср» АПЛнинг яна бир футболчисига 64 миллион евро таклиф қилди
«Астон Вилла» ҳужумчиси Жон Дуран билан келишувга эришган «Ал Насср» АПЛнинг яна бир футболчисига таклиф билан чиқди.
Саудияликлар «Брайтон» ярим ҳимоячиси Каору Митомага 64 миллион евро таклиф қилди. Бироқ «Брайтон» жамоаси футболчи сотилмаслигини маълум қилди.
Аммо «Ал Насср» футболчи учун таклифни 100 миллион еврогача оширишга тайёрлигини маълум қилган.
Маълумот учун, 27 ёшли футболчи «Брайтон»да 2021 йилнинг ёзидан бери ҳаракат қилиб келади. У шу вақт ичида 92 та учрашувда майдонга тушган ва 18 та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар