

Унда жамоаларнинг эртанги учрашувда қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам аниқланди. Унга кўра, “Ал-Наср” футболчилари сариқ, дарвозабони қора рангли кийимларда ҳаракат қилади. “Бунёдкор” эса оқ рангли либосда кўриниш беради. Посбонимиз эса кўк рангли кийимларни кияди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги “Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашуви 23 февраль куни Ар-Риёддаги “Қирол Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан 22:15да бошланади.



