UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  6 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  89 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

"Ал Наср" клубига тегишли расмий дўкон кунига қанча савдо қилади? Янгиликлар

"Ал Наср" клубига тегишли расмий дўкон кунига қанча савдо қилади?

Теглар :  Ал Наср
"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги эртанги рақиби "Ал Наср" жамоасининг уй ўйингоҳи саналган "Ал Мактум" стадиони олдида клубга тегишли расмий дўкон мавжуд.

Бу ерда жамоа мухлислари ўзларига керакли бўлган юқори сифатдаги футболка, шорти, спорт кийимлари, атрибутка ва аксесуарларни бемалол харид қилишлари мумкин.

"Ал Наср" жамоаси "Nike" фирмасига тегишли либосларни кийиши боис дўконда ҳам мазкур бренднинг клуб логоси туширилган сифатли кийимлари сотилмоқда. Барча атрибутка ва аксесуарларда махсус равишда "Ал Наср" логотипи туширилган.

Сотувчига юзланиб, кунига қанча савдо бўлиши билан қизиқдим. Сотувчи берган маълумотга кўра, кунига тахминан, ўртача 3500 дирҳам савдо бўлади. Бу дегани "Ал Наср" клубига тегишли мазкур расмий дўкон кунига 1000 долларга яқин савдо қилади. Ўйин кунлари эса сотувда тушадиган даромад камида яна икки баробарга кўпаяркан.

Жамоага Альваро Негредо келгач айнан испаниялик ҳужумчининг формаси сотуви анча фаоллашган. Жамоа мухлислари асосан Негредога тегишли 11-рақамли футболкаларни сотиб олишмоқда.

Шунингдек, ушбу дўконда егуликлар сотуви ҳам йўлга қўйилган.

Қуйида мазкур савдо дўконидан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика