"Ал Жайиш" дуранг ўйнади, Рашидов 55 дақиқа ҳаракат қилди
22 окт 2016 22:15
Янгиликлар
"Ал Жайиш" дуранг ўйнади, Рашидов 55 дақиқа ҳаракат қилди
Сардор Рашидов тўп тепувчи Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби мамлакат чемпионатининг 4-тур учрашувлари доирасида "Ар Райян" меҳмони бўлди.
Ўйинда ҳисобни "Жайиш" клуби ярим ҳимоячиси Сейду Кейта очди. Учрашув сўнггида мезбонлар ҳужумчиси Серхио Гарсия мувозанатни тиклади - 1:1. Рашидов баҳсни асосий таркибда бошлаб 55-дақиқада алмаштирилди.
"Ал Жайиш" 4та ўйиндан 10 очко тўплаб мусобақа жадвалида 2-поғонада бормоқда.
Клуб кейинги ўйинни 28 октябрь куни "Умм Салал"га қарши ўтказади.
Қатар Юлдузлар лигаси. Мусобақа жадвали
"Ар Райян" - "Ал Жайиш" 1:1
Голлар: Серхио Гарсия 90+1 - Сейду Кейта 20
Фикрлар