"Ал Ҳилол" Мессининг трансфери ҳақида: "Бу худди Роналду билан шартнома имзолангандек бўларди"
13 янв 2023 15:50
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" Мессининг трансфери ҳақида: "Бу худди Роналду билан шартнома имзолангандек бўларди"
"Ал Ҳилол" ижрочи директори Лионель Мессини сотиб олиш эҳтимолини баҳолади.
Аввалроқ Саудия Арабистони клуби ПСЖ ҳужумчисига йилига 300 миллион доллар маош таклиф қилишга тайёр эканлиги хабар қилинганди.
"Бу худди Криштиану Роналду билан шартнома имзолангандек бўларди. Бу ҳикоя клуб ва футболчи ҳақида эмас, бу йўналиш фақат клуб учун эмас.
Саудия Арабистонининг барча клублари Спорт вазирининг сўнгги сўзларидан кейин улкан сакрашга тайёр", – деди Фаҳад Ал Мофариж.
Олдинроқ Саудия Арабистони Спорт вазири шаҳзода Абдулазиз бин Турки Ал Фейсал Роналду давлат кўмагида "Ал Насср"га ўтганига шама қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар