“Ал Ҳилол” бош мураббийи: “Гомис ҳозир супер формада”
19 фев 2020 15:42
Янгиликлар
“Ал Ҳилол” бош мураббийи: “Гомис ҳозир супер формада”
“Шабаб Ал Аҳли” билан бўлган баҳсдаги ғалабадан сўнг (2:1) матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рэзван Луческу ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Жуда қийин баҳс бўлишига қарамай , ғалабага эришдик. Лекин бу натижага қараб қолмаймиз, ҳали гуруҳда қиладиган ишлар кўп.
Рақиб гол уриб олгач, биринчи бўлимда тўпни яхши назорат қилди. Ўйинни қайтаришимиз осон бўлмади. Мен легионерларга кўпроқ имкон бераман ва бу ўзини оқламоқда. Гомис ҳозир супер формада. Лекин баъзи бир йўқотишларга ҳам учраяпмиз. Асосий футболчиларимиздан бири Отайф кутилмаганда жароҳат олди ва бу тактикамизни кескин ўзгартириб юборди. Унинг ўрнини тўлдириш ҳозир биз учун катта муаммо”, - дейди руминиялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, “Ал Ҳилол” навбатдаги ўйинини 3 март куни “Пахтакор”га қарши ўз майдонида ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
01:28
Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак” 2
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар