UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  0 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  14 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0

"Ал Ҳилол"? "Ал Насср"? "Ал Иттиҳод"? Йўқ "NEOM SC"! Янгиликлар

"Ал Ҳилол"? "Ал Насср"? "Ал Иттиҳод"? Йўқ "NEOM SC"!

Кейинги мавсум Саудия Арабистони олий лигасида янги топ клуб пайдо бўлиши кутилмоқда.

Ўтган мавсум Саудия Арабистони 3-дивизионида иштирок этган "NEOM SC" клуби бу йил 2-дивизионга чиқди ва ўз таркибига бир қатор юлдузларни қўшиб олди.

Масалан, "Ал Жайиш", "Ал Иттиҳод" каби клубларда ўйнаган Ромариньо, мисрлик тажрибали футболчи Аҳмед Ҳегази, Саудия Арабистони терма жамоаси 70га яқин ўйин ўтказган Салмон Ал Фараж каби футболчилар "NEOM SC" шарафини ҳимоя қилишади.

"NEOM SC" чемпионатни 21 август куни сафарда "Абха"га қарши ўйин билан бошлайди.

Маълумот учун, NEOM – бу Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан 2017 йил октябрь ойида эълон қилинган улкан лойиҳадир. "Neom" номи икки сўздан олинган: "neo", янги деган маънони англатади ва "m" арабча келажак сўзининг биринчи ҳарфини ифодалайди. Ушбу номенклатура бу Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий минтақасида жойлашган келажак мега-шаҳарини ривожлантириш лойиҳасидир. Инновациялар, технология, барқарорлик ва иқтисодий ўсиш учун глобал марказ сифатида кўзда тутилган Неом шаҳар ҳаётини қайта белгилаб бериши ва келажакнинг ақлли шаҳарлари учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин.



"Ал Насср" Роналдунинг ёнига Мессини олиб келса ҳам, "Ал Ҳилол"ни енга олмайди" 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика