UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  30 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  1 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  13 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  8 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  2 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  24 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  4 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  16 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48

“Ал Айн” клуби ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

“Ал Айн” клуби ҳақида нималарни биламиз?

Теглар :  ОЧЛ-2016Ал Айн
БААнинг “Ал Айн” клуби ОЧЛнинг чорак финали жавоб учрашувида Тошкентда “Локомотив” жамоаси меҳмони бўлади.

Чорак финалнинг илк баҳсида томонлар нурсиз дуранг қайд этишганди. Бу билан “темирйўлчилар” минимал вазифани бажаришди. Энди иккала жамоа хам бор эътиборларини Тошкентдаги ўйинга қаратишган. Ушбу ўйинда қайси жамоа мағлуб бўлса ҳам ўз юришини шу босқичда тўхтатади. Ғолиб бўлган жамоа эса ярим финалда паралел равшдаги ўйинда ғолиб бўлган рақиб жамоани кутиб олади. Хуллас, бугун “Локомотив” жамоасини ўз уйида “Ал Айн” устидан кичик ҳисобда қозонилган ғалаба ҳам қониқтиради. Биз бугун “Ал Айн” клуби ҳақида маълумотлар тўплашга қарор қилдик.



Лақаби: Al-Zaeem (Босс)
Асос солинган йили: 1968  
Стадиони:  "Ҳазза бин Зайд"
Сиғими: 25 500
Президенти: Муҳаммад бин Зайид
Бош мураббий: Златко Далич (Хорватия)
Жамоа сардори: Умар Абдулраҳмон
Иштирок этадиган мусобақаси: БАА чемпионати
Ютуқлари: БАА чемпиони (12) 1976/77, 1980/81, 1983/84, 1992/93, 1997/98, 2001/02, 2002/03, 2003/04, 2011/12, 2012/13, 2014/15.
БАА кубоги соҳиби: (5) 1999, 2001, 2005, 2006, 2009
БАА супер кубоги соҳиби: (3) 1995, 2003, 2009
Клублар ўртасида форс кўрфази кубоги соҳиби: (1) 2001
ОЧЛдаги ютуқлари: (1) 2003

Таниқли футболчилари: Алекс Броск, Сурхио Берта, Хосе Санд, Андре Диас, Додо, Мишел Бастос, Тите, Эдилсон, Асамоа Гьян, Абеди Пеле, Абдул Раззоқ, Хоссам Ҳассан, Нашат Акром, Хавар Мулла Муҳаммад, Фархад Мажиди, Жирес Кембо-Экоко, Николас Алнужи, Маурисио Молина, Абдул Қодир Кейта, Бабакар Саного, Кандья Траоре, Суфиан Аллуди, Рашид Дауди, Мастафа Хажи, Альберто Бланко, Луис Тежада, Роберто Акунья, Мирел Рэдой, Бай Жиби Фалль, Ненад Естрович, Скандер Суайя ва Хорхе Вальдивия.

Таниқли мураббийлари: Амарилдо (1991 - 1993), Анри Мишель (1995), Ангел Йордэнеску (2001-2002, 2006), Брюно Метсю (2002-2004), Ален Паррен (2004), Милан Мачала (2005-2006), Вальтер Дзенга (2007), Тите (2007-2008), Винфрид Шефер (2008-2009), Тониньо Серезо (2009-2010), Алешандре Галло (2010-2011), Космин Олэройю (2011-2013), Кике Санчес Флорес (2013-2014), Златко Далич (2014-ҳозир ҳам).



“Ал Айн” футбол клуби 1968 йили Дубайнинг Ал Айн, Абу-Даби шаҳрида ташкил этилган. “Ал Айн” БААнинг энг яхши жамоаси бўлишга ҳаракат қилди. “Ал Айн” рахбарияти футболдан ташқари ушбу ном билан волейбол, баскетбол, гандбол, енгил атлетика, сузиш ва бир қанча спорт турларида ўз жамоасини очган. Ушбу жамоалар олдига дунёда энг яхши клуб номига ва ўз ўрнига эга бўлиш вазифаси қўйилади. “Ал Айн” клуби ўзининг 3 та уй учрашувларини ўтказадиган жаҳон стандартларга жавоб берадиган стадионларга эга. Булар, “Халифа бин Зоид”, “Тахнун бин Муҳаммад” ва 25 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган “Хазза бин Заид”. “Ал Айн” клубининг кабинетидан ички чемпионат, халқарова кўрфаз кубоги ва ОЧЛнинг бош совринларини ҳам жой олган. Шунингдек “Ал Айн” президент кубогини 6 бор, суперкубокни 5 бор, Абу-Даби чемпионат кубогини 2 бор, Эмират иттифоқ кубогини 3 бор қўшма лига кубогини эса 1 бор қўлга киритган.



“Ал Айн” ОЧЛнинг гуруҳ босқичида “Ал Жаиш”, “Ал Ахли” ва “Насаф” жамоалари билан беллашади. Гуруҳдаги илк учрашувда “Ал Айн” клуби Қатарнинг “Ал Жаиш” жамоасига иккин ўйинда ҳам 1:2 ҳисобида имкониятни бой беради. 3-турга келиб “Ал Айн” клуби “Ал Ахли”ни кичик 1:0 ҳисобида таслим этади. Жавоб баҳсида эса 2:1 ҳисобида рақибларидан устун келади. Кейинги турда “Ал Айн” Қаршида “Насаф” меҳмони бўлади. Ушбу ўйинда томонлар муроса йўлини танлашади 1:1. Жавоб баҳсида “Ал Айн” клуби “Насаф” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратади. Шундай қилиб “Ал Айн” гуруҳда 10 очко жамғарган ҳолда ”плей-офф” босқичига йўлланмани қўлга киритади. “Плей-офф” босқичида “Ал Айн” клуби Эроннинг “Зобахан” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувда “Ал айн” клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонади. Ўйиндаги голларни Ли Мюнг Жо ҳамда Данило Асприлла киритишди.

“Ал Айн” жамоаси “Локомотив”га қарши ўйиндан олдин ички чемпионатда “Ал Аҳли”га йирик 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛнинг чорак финал жавоб учрашуви “Локомотив” ҳамда “Ал Айн” жамоалари ўртасидаги баҳс “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика