UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  27 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Акром Комилов: “Сафардаги ўйинлар ҳар доим қийин бўлиб келган” Янгиликлар

Акром Комилов: “Сафардаги ўйинлар ҳар доим қийин бўлиб келган”

Бугун чемпионатимизнинг 26-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлади.
Учрашув олдидан “қалдирғочлар” футболчиси Акром Комилов ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги учрашувга ҳар доимгидек аъло даражада тайёргарлик кўрдик. Иккала жамоа учун ҳам оғир ўйин бўлишини бугунги ўйиндан олдин таҳмин қилиш мумкин. Тўғри, жамоадошимиз Александр Алемпиевичнинг кичик жароҳати борлиги боис “Қизилқум”га қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Лекин жамоамизда футболчиларнинг ўрнини босадиган жамоадошларимиз бор. Бу томондан муаммо бўлмаса керак. Сафардаги ўйинлар ҳар доим қийин бўлиб келган. Аммо шунга қарамай бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур”, - дейди “Бунёдкор” жамоаси ҳимоячиси Акром Комилов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика