UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  2 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Акром Комилов: "Ўйинни биз бошқардик, улар пенальтидан гол уришди​" Янгиликлар

Акром Комилов: "Ўйинни биз бошқардик, улар пенальтидан гол уришди​"

Кеча Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Суперлиганинг 1-тур учрашувини Олмалиқнинг АГМК жамоасига қарши ўтказди.

Ушбу баҳсда томонлар муроса йўлини танлашди 1:1. Қизиқарли кечган ўйиндан сўнг "қалдирғочлар" ҳимоячиси Акром Комилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"АГМКга қарши кечган ўйин жуда ҳам оғир бўлди. Биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар юзага келтирдик, аммо улардан фойдаланишда бироз оқсаяпмиз. Бу вақтинчалик ҳолат. Бу ўйинда рақиб жамоа футболчиларидан бирортасини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Ўйинни биз бошқардик, улар пенальтидан гол уришди ва 1:1 ҳисобида учрашув якунланди. АГМК жамоаси 5 нафар ҳимоячи билан ўйнади. Рақиб жамоа ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга қийналдик. Дарвозамизга пенальтидан гол уриб олишганидан сўнг, 10 киши бўлиб ҳимояга ётиб олишди ва рақиб ҳимоя чизиғини ёриб ўтиш ундан ҳам қийин бўлди. Агарда ушбу баҳсда мағлубиятга учрасак, кейинги ўйинлар биз учун жуда ҳам қийин бўлади, деб ўйладим", - дейди "Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Акром Комилов


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика