UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  14 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  1 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Aкром Комилов: "Биздан кейинги авлодда бирлашиш бўлмаган" Янгиликлар

Aкром Комилов: "Биздан кейинги авлодда бирлашиш бўлмаган"

AГМК клуби футболчи Aкром Комилов ёшлар терма жамоалари ҳақида фикр билдирди.

У "Самисов билан" лойиҳасига берган интервьюсида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2015 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин бошқа чиқа олмагани, бунга нима сабаб бўлгани тўғрисидаги саволга шахсий фикрини билдириб ўтди. 

"Менимча, биздан кейинги авлод футболчилар асосий таркибга эндигина кирган ёки бўлмасам асосий таркибда эндигина ўйнашни бошлаган футболчилар ҳисобланади. Менинг эшитишим бўйича кўпчиликлари алоҳида жамоа бўлиб олади. Масалан, 2-3 нафар футболчи алоҳида юради, яна 3-4 нафар футболчи алоҳида юради, футболчилар кучли, лекин жамоа сифатида йўқ. Улар бирлашмаган. Бизда эса ҳамма футболчи бирлашган. Битта алоҳида ажраб турадиган ўйинчи бўлмаган", — дейди Aкром Комилов. 

У мисол тариқасида Дилшод Нуралиев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан бирга чемпион бўлганида жамоада ҳеч ким алоҳида кучли бўлмаганлиги, ҳамма бир хил бўлганини таъкидлади. 

"Лекин жамоа бирдам бўлган. "Сен у жамоада, мен бу жамоада ўйнайман", деган гап бўлмаган. Биздан кейинги авлод эса бирлашмаган. Бизда бирлашиш бўлгани учун ҳам узоққа бориб, яхши натижаларга эришилган. Уларда бир-бирини тўлдириш йўқ", — дея қўшимча қилади AГМК клуби футболчиси Aкром Комилов.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2018 йили Осиё чемпионати саралашдан ўта олмаган. 2017 ва 2019 йилги U-20 Жаҳон чемпионатида эса Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этмаган.

Тўлиқ интервьюни кўриш учун:

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика