UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  20 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Акмал Холматов: “Шахсий ютуқлар иккинчи даражали. Муҳими жамоамнинг ютуғи” Янгиликлар

Акмал Холматов: “Шахсий ютуқлар иккинчи даражали. Муҳими жамоамнинг ютуғи”

Бироз аввал олий лиганинг 20-тур якунларига бағишлаб, рамзий терма жамоани ҳукмингизга ҳавола этгандик.
Унда “Нефтчи” сардори Акмал Холматов ҳам ўрин эгаллаганди. Тажрибали футболчи 7 йиллик танаффусдан сўнг “Нефтчи”га қайтганидан кейин ва илк голини киритди.

- Очиғи, тур рамзий терма жамоага киритилганимни биринчи бор сиздан эшитиб турибман. Албатта бу ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди. Лекин биласизми, мен учун бундай шахсий ютуқлар иккинчи даражали. Муҳими эса жамоамнинг ютуғидир. Чунки клубим муваффақият қозонса шунинг ўзи биз футболчилар учун катта ютуқ саналади.

- “Металлург”га қарши кечган баҳсда “Нефтчи”ни ғалаба қозониши учун бор кучим билан ўйнашга интилдим. Қай даражада ўйин кўрсатганимга келсак, яхшиси бунга мураббийлар жавоб бергани маъқул. Мен имкон қадар ҳар доим ўз ишимни пухта бажаришга ҳаракат қиламан. Шу куни “Нефтчи” ютди. Демак, футболчилар яхши ўйнаган. Келгуси ўйинларда ҳам ашаддий мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз – дейди Акмал Холматов.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика