Акмал Холиқов: "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди"
05 июл 2022 22:25
Янгиликлар
Акмал Холиқов: "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди"
- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?
- Аввало, "Сўғдиёна" клубини ОФК кубогида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилгани билан табриклайман. Икки жамоа ўйинчилари ҳам бугун ажойиб ўйин кўрсатишди. Бугунги учрашув АГМК ва "Навбаҳор" ўртасидаги ўйиндан сира қолишмади. Икки жамоа ўйинчилари ва стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Бугун ҳақли ғалабага эришдик.
- Ўйиндан аввал йирик ҳисоб қайд этилишини кутганмидингиз?
- Ўйиндан олдин "Сўғдиёна" уйда агрессив кўрсатишини билардик. Жиззахликлар ОФК Кубогида сунъий майдонда ўйнашди. Балки шу сабаб ҳам уларда чарчоқ аъломатлари сезилгандир. Аммо бундай йирик ҳисоб қайд этилишини кутмагандик. Биз ҳимоявий тактикани танлаб, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик ва йирик ғалабага эришдик. Навоийдан келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат деб қоламиз.
Фикрлар