UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Акмал Шораҳмедов: “Кейинги ўйинларда “Пахтакор” юқори ўринларга бемалол кўтарилиб кетади” Янгиликлар

Акмал Шораҳмедов: “Кейинги ўйинларда “Пахтакор” юқори ўринларга бемалол кўтарилиб кетади”

Кеча Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи дастлабки учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу босқичда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз уйида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилди ва йирик (0:3) ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Насаф” клуби футболчиси Акмал Шораҳмедов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди

“Кубок ўйини бўлгани учун аввало ўз дарвозамиздан гол ўтказмасликни мақсад қилгандик. “Пахтакор”нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, “шерлар”ни бемалол мағлубиятга учратса бўларди. Уйимиздаги жавоб учрашувида бизга осонроқ бўлиши учун сафарда гол уришимиз керак эди, буни амалда бажардик. Кейинги ўйинларда “Пахтакор” юқорироқ ўринларга бемалол кўтарилиб кетиши мумкин. Ҳар бир жамоа сафарда ўйнаса фақат ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Биз ҳам ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ўйнадик. “Пахтакор” бутун жамоа бўлиб олдинга ўтиб кетишгани учун қарши ҳужумда гол уриб кетдик”, - дейди “Насаф” клуби футболчиси Акмал Шораҳмедов


Миржалол Норматов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика