UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  0 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  2 23:15АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси". Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  2 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  3 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  46 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  250 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  6 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  2

Акмал Шораҳмедов: "Ҳозир ким қандай ҳолатда эканлиги борасида аниқ тасаввур йўқ" Янгиликлар

Акмал Шораҳмедов: "Ҳозир ким қандай ҳолатда эканлиги борасида аниқ тасаввур йўқ"

Суперлига рестартига тараддуд кўрган АГМК бугун эрталаб Навоийга етиб келди ва куннинг иккинчи ярмида учрашувдан олдинги сўнгги тайёргарлик машғулотларини якунлади.

Жамоа сардори Акмал Шораҳмедовнинг "Қизилқум" билан ўйин олдидан қандай фикрда эканлигини билиш мақсадида футболчига юзландик.

"Карантин даври барча жамоаларнинг ҳолатини бир даражага туширди. Эндиликда ўйинлар орқали жамоалар ўз спорт формаларини тиклаб олишлари мумкин. Эртага бизни осон бўлмаган баҳс кутмоқда. Чунки "Қизилқум"да мураббий алмашди ва одатда янги мураббий қўл остида футболчилар ўзларини кўрсатишга икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишади. Ҳозир ким қандай ҳолатда эканлиги ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Барчасини ўйин кўрсатади. Мақсадимиз ўзгармайди. Фақат ва фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз. Мухлисларсиз футболнинг асл безаги йўқолади. Лекин ҳозирги шароитда телеэкран орқали ҳам футбол кўришни соғинганлар ва буни истовчилар ниҳоятда кўп. Шу боис ҳозирча шу шароитда бўлсада ишқибозлар футболни томоша қилишга муштоқ. Умид қиламизки, тез орада вазият янада ўнгланиб, мухлислар ҳам стадионга қайтишади ва бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Ҳар қандай футболчи учун мухлислар олқиши ва қўллаб-қувватлови муҳим. Гарчи бизда стадионлар тўлиб тошмаган бўлсада, стадионда футбол муҳитини яратишда мухлисларимиз фаоллик кўрсатишган. Уларнинг йўқлиги албатта сезилади, лекин биз мухлислар уйда яхши сифатдаги футбол томоша қилишлари учун ҳаракат қиламиз", - дея ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди жамоа сардори Акмал Шораҳмедов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика