UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  16 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5

Акмал Рустамов: “Йўқотилган очколар ўрнини қоплашга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Акмал Рустамов: “Йўқотилган очколар ўрнини қоплашга ҳаракат қиламиз”

Олий лига йигирма олтинчи тури доирасида “Қизилқум” — “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашади. Ушбу ўйин олдидан навоийликлар ҳимоячиси Акмал Рустамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
— Охирги турда Бекободда тенг курашлар остида ўтган баҳсда қимматли очколарни қўлдан чиқазганимиз жуда аламли бўлди, — дейди Акмал Рустамов. — Чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Навбатдаги ўйинда янада жиддий рақибга қарши майдонга тушамиз. “Бунёдкор” жамоаси бежизга чемпионлик учун курашмаяпти. Аммо бу уларни мағлубиятга учратиб бўлмайди, дегани эмас.

Тан олиш керак, айрим учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Шу боис, мавсумнинг қолган саноқли ўйинларида йўқотилган очколар ўрнини қоплашга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз биздан фақат ғалаба кутишмоқда. Буни жамоадошларим ҳам юракдан ҳис қилишмоқда. Шу боис, бугун ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика