UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  1 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  13 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  51

Акмал Рустамов: “Чемпионат эндигина бошланди” Янгиликлар

Акмал Рустамов: “Чемпионат эндигина бошланди”

Иккинчи турдан жой олган “Шўртан” — “Қизилқум” жамоалари (0:1) баҳсидан сўнг, кончилар сардори Акмал Рустамов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

—   Бугун жуда қийин кечган баҳсда муҳим уч очкони қўлга киритдик, — деди Акмал Рустамов.  — Ҳар бир жамоа уй учрашувида рақибидан очко тортиб олишга ҳаракат қилади. “Шўртан” таркибида юқори савиядаги ўйинчилар жуда кўп. Жиддий рақибга қарши ўйинда кичик ҳисобда бўлса-да ғалаба қозонганимиз ёқимли, албатта.

—   Ўтган тур якунида “Рамзий терма жамоа” таркибидан жой олдингиз.
—   Ҳа, албатта. Турнинг рамзий терма жамоасидан жой олиш кайфиятни кўтаради, кишига куч бағишлайди. Аммо мен учун муҳими — жамоам ғалабаси ва мухлислар қувончи, деб биламан. Чемпионат эндигина бошланди. Мақсадимиз бу йилги мавсумни кучлилар қаторида якунлашдир. Рақибларнинг барчаси чемпионатга пухта ҳозирлик кўришгани дастлабки турлардан сезилиб қолди. Уларга қарши муносиб футбол намойиш этиш учун эса жамоамизнинг кучи етади, деб ўйлайман.

“Қизилқум” ФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика