UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  0 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  5 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  14 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10

Акмал Бозоров: "Кучли иштиёқ эвазига "Металлург"ни мағлуб эта олдик" Янгиликлар

Акмал Бозоров: "Кучли иштиёқ эвазига "Металлург"ни мағлуб эта олдик"

Тур сенсацияси сифатида эътироф этилаётган «Металлург» - «Динамо» (0:2) учрашувидан сўнг, самарқандликлар сардори, шу куни жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган Акмал Бозоровнинг ўйиндан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

«Дастлабки турда Бекободдаги ўйин осон бўлмаслигини жуда яхши тушунаётгандик ва буни жамоамиз асосини ташкил этаётган ёшларга ҳам тушунтиришга интилдик. Шу боис бутун ўйин давомида «бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» шиори остида тўп сурдик. Биласиз, тажриба бобида «Металлург» ҳурматга сазовор жамоа, бизнинг таркиб эса ёшлардан иборат. Ўйиндан олдин кўпчилик жамоамизнинг ғалабасига ишонмаган бўлиши мумкин, аммо биз кучли иштиёқ эвазига якунда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Ҳозирги иқлим шароитида майдоннинг ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳар икки жамоага ҳам муаммо туғдирди. Охиригача курашиб, уч очкони қўлга киритдик. Шу куни бизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларнинг ёрдами катта бўлди. Уларни хурсанд қилиш учун янада ҳаракат қиламиз. Шу куни омад биз томонда бўлди. «Металлург» жамоасини кучли жамоа деб биламан» - дейди «Динамо» жамоаси сардори Акмал Бозоров.

«Иккинчи гол? Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мезбонларнинг тўлиқ ҳужумга ўтиши маълум эди. Шу боис ўйин охирида майдон марказида тўп қабул қилиб олган заҳоти, ҳужум бошлаш учун Комил Шарофутдиновга оширдим. Комил эса «паси» билан ҳужумга ўтган тезкор ҳужумчимиз Абдумалик Абдуллаевни дарвозабон билан яккама-якка ҳолатига олиб чиқди. Абдумалик дарвозабонни алдаб, йўллаган зарбасини «Металлург» ҳимоячисидан олдинроқ етиб келиб, дарвозага киритдим» - дейди голи ҳақида жамоа сардори.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика