UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  0 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  2 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  16 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  44 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1

Акбар Усмонов: "Кучли жамоаларга қарши ўйнаш бизнинг ўсишимизга сабаб бўлади" Янгиликлар

Акбар Усмонов: "Кучли жамоаларга қарши ўйнаш бизнинг ўсишимизга сабаб бўлади"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказди.

Йиғин давомида учта ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилди. Мазкур йиғинни якунлаб юртимизга қайтиб келишганидан сўнг терма жамоа етакчиси Акбар Усмонов фикрларига қулоқ тутдик.

"Умуман олганда Хорватия шаҳри бизда илиқ таассурот қолдирди. Мазкур ўқув-йиғинимиз ҳам ажойиб ўтди. Европада тайёргарлик барибир бошқача бўлади. Ўтказилган ўртоқлик учрашувиларидаги хатоларимиздан тўғри хулосалар чиқардик. Ушбу хатолар устида кўпроқ машғулотларда ишлаб, камчиликларни камайтирган ҳолда Осиё чемпионати саралашига яхши спорт формада ташриф буюрамиз.

Франция терма жамоаси рейтинг жиҳатидан юқори ўринларда бўлмаса-да, ўзига яраша кучли, албатта. Кўриндики, терма жамоадаги барча футзалчилар юқори индивидуал техникага эга. Уларга қарши ўйнаш ҳам мароқли бўлди. Шахсан мен учун ҳам кучли жамоаларга қарши ўйнаш ёқади.

Ўйлайманки, биз мана шундай терма жамоаларга қарши ўйнашимиз фойдали. Кучли рақибларга қарши ўйнаб, хатоларни кўриб оламиз, ўсиш кузатилади.

Мавсумни деярли ярми ўтиб бўлди. Ҳозирча тўпурарлар орасида 1-ўринда бормоқдаман. Бу эса ёқимли, албатта. Қолган баҳсларда ҳам голлар уриб, жамоамга ёрдам бермоқчиман. "Локомотив" ҳозирча 3-ўринга тушиб қолди. Чемпионлик учун охиригача курашамиз ва таслим бўлмаймиз. Шахсий кўрсакичларимга келсам, Худо хоҳласа, 65 тага яқин гол уришни ният қилганман", - дея сўзини якунлади Усмонов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика