UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  0 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  3 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  4 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  4 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  15 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1

Акбар Тўраев: "Ғалаба қозонишимизга ишонгандим" Янгиликлар

Акбар Тўраев: "Ғалаба қозонишимизга ишонгандим"

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” посбони Акбар Тўраевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
- “Бунёдкор” курашувчан ва кўзлаган натижасини қайд эта оладиган клуб. Бизга ишонмаганлар кўп бўлди. Шахсан ўзим жамоамизнинг кучига ишониб, охирги дақиқаларгача ғалаба ҳақида ўйладим. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳужумчиларга ёрдам бериш учун олдингаям чиқишимга тўғри келди.

Ҳатто бурчак зарбаси тепилаётганда рақиб жарима майдончаси ичига ҳам бормоқчи эдим. Лекин мураббийларимиз кўрсатмаси билан ўз жойимда қолдим. Ўйлайманки, ҳақиқат қарор топди. Ушбу гуруҳда биз ва “Фулад” кейинги босқичга муносиб эди ва якунда бу ўз исботини топди. Аслини олганда Тошкентдаёқ “Ал-Жаиш”ни енгишимиз ва ҳолатимизни енгиллаштириб олишимиз керак эди. Дарвозабон сифатида мени ўсишимда жуда кўпчиликнинг меҳнати бор.

Мураббийларимиз машғулотларда, Хайрулла Каримов, Саҳоб Жўраев, Акмал Шораҳмедов сингари етакчиларимиз эса ўйин пайтида менга керакли маслаҳатларни бериб туришибди. Бугунги ғалаба таркибимиздаги ёш футболчилар учун катта тажриба берди. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда биз янада ғайратли ва шижоатли бўлиб ўйнаймиз, - дейди Акбар Тўраев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика