Аҳрол Рисқуллаев ва Абдурашид Худойберганов Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди
21 окт 2024 16:02
Янгиликлар
Аҳрол Рисқуллаев ва Абдурашид Худойберганов Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди
Хабарингиз бор, Элит Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич баҳслари давом этмоқда.
Шарқ минтақаси 3-тури доирасида Жанубий Кореянинг "Гвангжу" жамоаси Малайзиянинг "Жоҳор Дарул Таъзим" клубига қарши саф тортади. Ушбу тўқнашувда ўзбекистонлик Аҳрол Рисқуллаев иш олиб боради. У захира ҳаками сифатида қайд этилган.
Шунингдек, Шарқ минтақаси 3-тури доирасида Хитойнинг "Шангхай Шенхуа" ва Япониянинг "Кавасаки Фронтале" клуби ўзаро куч синашади. Мазкур қарама-қаршиликда ҳамюртимиз Абдурашид Худойберганов АВАР ҳаками вазифасини бажаради.
Элит Осиё Чемпионлар лигаси | Гуруҳ босқич, 3-тур
"Гвангжу" - "Жоҳор Дарул Таъзим"
22.10.2024 | 15:00
"Шангхай Шенхуа" - "Кавасаки Фронтале"
23.10.2024 | 17:00
Вакилларимизга ушбу учрашувларда омад тилаймиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар