Аҳрол Рисқуллаев Қатар U-23 - Мьянма U-23 учрашувини бошқаради
08 сен 2023 15:16
Янгиликлар
Аҳрол Рисқуллаев Қатар U-23 - Мьянма U-23 учрашувини бошқаради
Хабарингиз бор, келаси йилнинг баҳорида Қатар яшил майдонларида U-23 Осиё Кубоги мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.
Эртага мусобақанинг саралаш баҳсларининг 2-тури эртага старт олади.
Кореянинг Чангвон шаҳрида ўтиши режалаштирилган "B" гуруҳи доирасидаги Қатар U-23 – Мьянма U-23 терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради, Санжар Шоюсупов эса қанот ҳаками вазифасини бажаради
Мазкур баҳс Тошкент вақти билан эртага, 9 сентябрь куни соат 12:00 да старт олади.
Маълумот учун, ушбу ҳакамлар 6 сентябрь кунги Корея Республикаси U23 - Қатар U-23 учрашувида ҳам, Шоюсупов қанотда, Рисқуллаев эса захира ҳаками сифатида ишлашганди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар