Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги саралаш босқичига тайинлов олди

Sherzod Nurmatov
5 сен 2023
Хабарингиз бор, келаси йилнинг баҳорида Қатар яшил майдонларида U-23 Осиё Кубоги мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу мусобақанинг саралаш баҳслари эса эртага старт олади. 

"Аҳамиятли жиҳати шундаки, саралаш босқичига чақирилган вакилларимиз ҳам эртага ўз дебютини амалга оширади. 2 нафар ФИФА ҳакамимиз — Аҳрол Рисқуллаев ҳамда Санжар Шоюсупов Кореянинг Чангвон шаҳрида ўтиши режалаштирилган "B" гуруҳи доирасидаги Корея U-23 – Қатар U-23 терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлаш учун тайинлов олган.

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан эртага, 6 сентябрь куни соат 16:00 да старт олади", – дейилади ЎзФҲМ хабарида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази