UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   34 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0

Аҳмедов ва Шомуродов бугунги ўйин олдидан Фаластиндаги сунъий қопламали майдон ҳақида нима дейди?! Янгиликлар

Аҳмедов ва Шомуродов бугунги ўйин олдидан Фаластиндаги сунъий қопламали майдон ҳақида нима дейди?!

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга қарши сафарда ўйин ўтказади.

Кеча кечки овқатдан сўнг терма жамоамиз етакчилари Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродовларнинг сунъий қопламали майдон борасида фикрлари билан қизиқдик.

Одил Аҳмедов: "Сунъий майдонда машқ қилганда хоҳлайсизми йўқми оёқлар оғрийди. Сирпаниш даражаси деярли йўқолади. Бундай майдонларнинг энг ёмон тарафи - эски жароҳатларни қайта қўзғатиб қўйиши. Лекин, бу майдон Шимолий Кореядагидан яхшироқ. Унда умуман ўйнаб бўлмасди".

Маълумот учун: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида КХДРга қарши 2015 йилнинг 16 июнь санасида сафарда ўйин ўтказганди. Афсуски, ўшанда вакилларимиз рақибга 2:4 ҳисобида имкониятни бой беришган. Айнан ўша мағлубиятдан сўнг Миржалол Қосимов терма жамоа рулида истеъфо берган эди.


Элдор Шомуродов:
- Сунъий майдон сиз каби тезкор футболчиларнинг югуришига қанчалик ҳалал беради?
- Биз ёш бўлганимиз учун ҳам катта фарқ билинади дея олмайман. Ўйнаса бўлади.
- Лекин, яқиндагина Россия чемпионати доирасида "Ростов" билан "Уфа" меҳмони бўлиб мағлубиятга учрагандинглар. Уфаликларнинг майдони ҳам сунъий қопламали.
- "Уфа"нинг майдони Фаластиндагидан яхшироқ эди. Нисбатан юмшоқроқ. Доимий сув сепиб турилиши бунга сабаб бўлса керак. Ўшанда кўникмаган майдонда шунчаки бутун жамоанинг ўйини қовушмаганди. Насиб қилса, эртага албатта ғалаба қозониш учун майдонда боримизни берамиз.

Маълумот учун: Терма жамоамизнинг кечаги машғулоти пайтида делегация раҳбарлари учрашув назоратчисидан бугун майдонга сув сепишни сўрашди. Ҳиндистонлик назоратчи албатта сув сепилишини айтиб ўтди.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика