UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Аҳмедов ва "Краснодар" ЕЧЛга чиқа оладими? Янгиликлар

Аҳмедов ва "Краснодар" ЕЧЛга чиқа оладими?

Сафарда ЦСКА билан дуранг ўйнаб ўртадаги тафовутни сақлаб қолган "Краснодар" чемпионатда иккинчи ўринни қўлга кирита оладими?
Бу савол ўзбекистонлик футбол мухлисларига ҳам қизиқ. Боиси ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўзининг кўп йиллик орзуси бўлган Европа Чемпионлар Лигасида тўп тепиш учун жорий мавсум жуда ҳам яқин турибди. Уларнинг бахтига "Динамо" Грознийда "Терек"ни мағлубиятга учрата олмади.

Келинг, қолган 6та ўйиндаги тақвимга назар ташлаймиз.
"Краснодар" кейинги олти турда қуйидаги рақибларга қарши майдонга чиқади:
24 апрель. "Краснодар" - "Локомотив" (7)
4 май. "Арсенал" (14) - "Краснодар"
11 май. "Краснодар" - "Амкар" (16)
17 май. "Краснодар" - "Торпедо" (15)
24 май. "Краснодар" - "Ростов" (12)
30 май. "Динамо" (4) - "Краснодар"



Леонид Слуцкий жамоасининг рақиблари билан танишинг:
25 апрель. "Торпедо" (15) - ЦСКА
4 май. ЦСКА - "Урал" (11)
10 май. "Локомотив" (7) - ЦСКА
17 май. "Спартак" (6) - ЦСКА
25 май. ЦСКА - "Рубин" (5)
30 май. "Ростов" (12) - ЦСКА



ЦСКАнинг "Кубань"га қарши ўйини ҳам бор. Жамоа 29 апрель куни Россия Кубоги 1/2 финал учрашуви доирасидаги ўйинини ўтказади.

"Динамо"нинг захирасида битта ўйин бор.
26 апрель. "Ростов" (12) - "Динамо"
30 апрель. "Амкар" (16) - "Динамо"
3 май. "Кубань" (8) - "Динамо"
10 май. "Динамо" - "Торпедо" (15)
18 май. "Урал" (11) - "Динамо"
24 май. "Динамо" - "Арсенал" (14)
30 май. "Динамо" - "Краснодар" (2)



"Краснодар" қолган 6та ўйиндан 4тасини ўз майдонида қабул қилади. Агар жамоа очко олишда давом этса ҳамда "Динамо" таъқиб қилаверса, ундай ҳолда 30 май куни бўлиб ўтадиган 30-тур ЕЧЛ тақдирини ҳал қилади. Айнан шу куни Москвада "Динамо" Одил Аҳмедов ва унинг жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

ЦСКАнинг қийин ўйинлари ҳали олдинда. "Локомотив" ва "Спартак"ка қарши Москва дербиси. Камига "Рубин" бор. "Динамо" эса 4та ўйинни сафарда ўтказади. Битта қолдирилган учрашув билан ҳисоблаганда Лев Яшин издошлари еттита ўйин ўтказишлари керак.

Албатта, биз Одил Аҳмедовни ЕЧЛда кўришни истаймиз, буни краснодарликлар ҳам жуда исташяпти. Қолганини вақт кўрсатади, вақт эса оз қолган.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика