UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Ўзбекистонлик вингер Россия клубида кўрикдан ўтмоқда  0 15:41"Хоразм" "Андижон" собиқ ҳимоячиси ва яна икки футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Андижон" Австрия клубидан енгилди  1 14:14Месси – FourFourTwo талқинида тарихдаги энг яхши футболчи, Роналду 4-ўринда  26 12:35Руни "Манчестер Сити" – "Реал" ўйинида эксперт сифатида ишлайди  8 12:07Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувининг вақти ўзгарди  13 11:39Ривалдо: "Ямаль – "Барселона" учун ҳақиқий хазина"  11 11:05Расман: Серхио Рамос Мексика клубига ўтди  7 10:45Жаҳонгир Абдумўминов Вьетнамдаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг Ўзбекистонга қайтди  0 10:13Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"  1 09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  1 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  3 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  3

Аҳмад Агамуродов: Учрашувга аниқ режа ишлаб чиққандик Янгиликлар

Аҳмад Агамуродов: Учрашувга аниқ режа ишлаб чиққандик

Осиё Кубоги 2-тури доирасида Туркманистон - Эрон термалари иштирокидаги баҳсдан кейин туркманистонликлар бош мураббийи Аҳмад Агамуродов ўз фикрларини билдирди.

-  Бугунги учрашувга аниқ ва мақсадли режа тузган эдик. Футболчиларим кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Ғалабадан жуда хурсандман.

-  Ҳозиргача икки учрашувда иккита кучли терма жамоага қарши ўйнадингиз ва бугунги ўйиндан кейин улардан қай бири кучли деб ўйлайсиз?

-  Биласизми, ушбу мусобақадан олдин гуруҳ босқичига қуръа ташланганда, танишларим ушбу мусобақадаги рақиблардан нечта гол ўтказиб юборасизлар деб сўрашган эди (кулади). Шукрки, бугун уларни уялтирдик. Бугун мен жуда бахтлиман. Иккала рақиб нафақат гуруҳнинг балки Осиё қитъасининг гранд терма жамоаларидир. Биз бугун улардан қолишмаслигимизни барчага исботладик. Иккала ўйинни таҳлил қиладиган бўлсак, иккаласи ҳам жуда кучли терма жамоаларидир.

-  Футболчилар қачон, қайси дақиқадан бошлаб ғалаба қозонишлари мумкинлигига ишона бошлашди?

-  Темур Чориев (энг яхши ўйинчи): Иккинчи бўлим ўрталарида рақибимизни айрим нозик нуқталарини илғай олдик. Шу дақиқаларда рақибимизни ютишимиз мумкин деган ишонч пайдо бўлди.

-  Ўзингизнинг бугунги ўйиндаги ҳаракатларингизни қандай баҳолайсиз? Бугунги ўйиндаги ғалаба, сизга ва бошқа жамоадошларингиз учун қандай аҳамият касб этади. Мухлисларга айтар гаплар, тилакларингиз борми?

-  Темур Чориев (энг яхши ўйинчи): Аввало, мураббийимиз менга бугунги учрашувда ишонч билдиргани учун раҳмат. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қилдим. Бу ғалаба барчамиз учун катта аҳамиятга эга. Бу тарихий ғалаба биз учун жуда қадрлидир. Мухлисларимиз ҳам бизни қўллаб-қувватлаб туришганини биламиз. Нафақат юртимиз балки, шу ердаги мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаб турганини ҳис қилдик.

-  Мейлис Дейниев жуда яхши дриблингга, тезликка эга футболчи. Унинг потенциалини бошқалардан яхшироқ биласиз ва айтингчи, у навбатдаги Артур Геворкян бўла оладими?

-  Мейлис Дейниев ҳозирда “Аҳал” клуби шарафини ҳимоя қилади. У жамоаси билан ОЧЛда майдонга тушди. У етарлича иқтидор ва тажрибага эга. Ўйлайманки, ундан яхши футболчи чиқади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика