Агуэро "Манчестер Сити" ходимларига хайрлашув совғаларини берди
01 июн 2021 17:38
Янгиликлар
Агуэро "Манчестер Сити" ходимларига хайрлашув совғаларини берди
Серхио Агуэро клубдаги 10 йиллик фаолиятдан сўнг "Манчестер Сити"ни тарк этди.
Аргентиналик биринчи жамоа билан ишловчи 60дан ортиқ ходимларга эсдалик совғаларини берди.
Агуэро ходимларга Hublot ёки Tag Heuer соатларини совға қилди. Аксессуарларнинг минимал нархи минг фунтдир, айримлари ҳатто ундан ҳам қиммат. Ҳар бир соатга ёзувлар ўйиб ёзилган: "Раҳмат! Кун Агуэро".
Бундан ташқари, Агуэро шунингдек "Барса"га йўл олишидан олдин ходимларга Range Rover Evoque автомобилини ютиш имконини берувчи лотерея чипталарини тақдим этди. Ғолиб жамоа экипировкаси билан шуғулланувчилардан бири бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Агуэро душанба куни "Барселона" ўйинчиси сифатида таништирилди. Аргентиналик 2 йиллик шартнома имзолади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар