Агуэро “Манчестер Сити” машғулотларига қайтди

16 дек 2019, 23:21
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро жароҳатдан фориғ тўлиқ фориғ бўлиб, умумий машғулотларга қайтди.

Ноябрь ойи охирларида аргентиналик ҳужумчи  “Челси”га (2:1) қарши беллашувда жароҳат олганди ва икки ҳафтадан ошироқ вақтга сафдан чиққанди.

Агуэро АПЛ баҳсларида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Манчестер Сити" расмий сайти