UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   2 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  15 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7

АГМКнинг янги умидли футболчиси Хожимат Эркинов билан суҳбат Янгиликлар

АГМКнинг янги умидли футболчиси Хожимат Эркинов билан суҳбат

Олмалиқнинг АГМК жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини бир қатор легионер ва маҳаллий футболчилар билан кучайтириб олди.

Бош мураббий таркибда тажриба ва ёш футболчиларни уйғунлаштириш мақсадида жамоага ўтган мавсум “Қўқон-1912” таркибида ўзини кўрсата олган Хожимат Эркиновни таклиф қилди. Салоҳияти юқори баҳоланаётган футболчи иккинчи турдан ўрин олган “Суғдиёна”га қарши баҳсда заҳирадан майдонга тушди ва ўйинни кучайтиришга ҳиссасини қўшди. Жамоа мухлислари томонидан февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилган иқтидор соҳибини суҳбатга чорлаб, ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Хожимат, суҳбатимизни одатий савол билан бошласак. Футболга кириб келишингиз тарихи қандай бўлган? Боиси, катта футболда ўз ўрнини эгаллашга интилаётган футболчилардан бирисиз...

- Миллионлар ўйинига кириб келишим Дўрмондаги футбол тўгарагидан бошланган. Сўнг ТТЗ ҳудудида жойлашган маҳсус футбол мактабида машғулотларда қатнашдим. Сўнг кучли клублардан бири “Пахтакор” академиясида шуғулландим, катта футболга қадам қўйдим.Икки йил давомида ўринбосарлар жамоасида ҳаракат қилдим. Футбол сир, асрорларини ўргандим. Ўтган йилнинг иккинчи даврасида “Қўқон-1912”га йўл олдим, тажриба тўпладим. Энди эса АГМКнинг ғалабаларига ўзимнинг улушимни қўшмоқчиман.

- АГМКнинг қишки йиғинларидаги машғулотларида иштирок этдингиз. Дастлабки таасуротлар қандай? Барибир, “Қўқон-1912” билан бу жамоанинг ўртасида фарқ катта. Мақсадлар, вазифалар, услуб буткул бошқача...

- Мазкур клубда машғулотлар олиб бориш учун барча шароитлар яратилган. Ички муҳит аъло даражада деб айта оламан. Жорий йилда совринли ўринларни эгаллаб ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилганмиз.

- Миражалол Қосимов сиздан нимани хоҳламоқда? Талаблари қандай?

- Менга доим сабр билан тинимсиз меҳнат қилишимни айтадилар. Айнан кучли меҳнат эвазига ютуқларга эришиш мумкинлигини таъкидлайдилар.

- Мавсумни кетма-кет иккита дуранг билан бошладинглар. Сизнингча мазкур беллашуларда жамоага ғалаба учун нима етишмайди?

- Биринчи турда “Металлург” билан яхши ўйнадик. Аммо, вазиятлардан фойдалана олмадик. Жиззахда биринчи бўлимда ўйинимиз ўзимиз истагандек чиқмади. Иккинчи таймда эса ҳаракатларимиз ўхшади. Мувозанатни тикладик. Ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди.

- Жамоада тажрибали ва ёш футболчилар ўртасида муносабат қандай? Биламизки, айрим клубларда ёшларни четга чиқариб қўйиш ҳолатлари ҳам кузатилади...

- Акаларим менга ҳар томонлама ёрдам беришади. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам масалахатини аямайди. Тўғри йўл кўрсатишади. Бу борада муаммо йўқ.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика