UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  6 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  6 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1

АГМКнинг сафардаги омадсизлиги яна Андижонда тугайдими? Янгиликлар

АГМКнинг сафардаги омадсизлиги яна Андижонда тугайдими?

Теглар :  АндижонАГМК
Бугун Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Андижон" - АГМК учрашуви бўлиб ўтади.

2008 йилдан элитада иштирок эта бошлаган АГМК андижонликларга қарши 16 марта майдонга тушган. Умумий статистика бўйича 18 ўйиндан 9тасида АГМК ғалаба қозонган, 3 ўйинда дуранг қайд этилган ва яна 4 ўйинда "Андижон" ғалабага эришган. Тўплар нисбати - 28:19.

АГМК ўз майдонида ўтказган 8 ўйиндан 6тасида ғалаба қозонган ва 2 баҳс 0:0 ҳисобида якун топган. Тўплар нисбати - 16:8.

Андижонда ўтган ўйинларда эса АГМК 3 марта ғалаба қозонган, 1 ўйинда 1:1 қайд этилган ва 4 учрашувда мезбонлар зафар қучишган. Тўплар нисбати - 12:11 АГМК фойдасига.
Ўзаро ўйинлар статистикасида АГМК сўнгги 8 ўйинда андижонликларга мағлуб бўлмаган. Водий жамоаси охирги марта 2011 йил 5 августда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ҳар икки жамоа таркибида майдонга тушган футболчилар борасида сўз юритадиган бўлсак, АГМК таркибида бугун майдонга тушиши мумкин бўлган Акмал Шораҳмедов ва Дилшод Жўраев футболчилик фаолияти давомида "Андижон" шарафини ҳам ҳимоя этган.

"Андижон"нинг бу мавсумдаги таркибидан Акмал Ортиқов, Ойбек Қиличев, Рўзимбой Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев ва Дониёр Исмоиловлар турли йилларда АГМК шарафини ҳимоя қилган.

Мавсум аввалида сафар учрашувларида мағлубиятлар серияси жамоа тарихида 2008 ҳамда 2016 йилларда узоқ давом этганлигини юқорида келтирдик. Жамоанинг энг узун мағлубият серияси 2016 йилда 6 ўйиндан иборат бўлган. 2008 йилда худди 2019даги каби 5 ўйинда АГМК ҳатто дурангга ҳам эришмаган. Мана шу нохуш сериянинг аввалги ҳар икки мавсумда тўхтатилиши Андижонда рўй берган экан. 2008 йил кетма-кет 5 мағлубиятдан сўнг, "ЎзДонгЖу" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилган. 2016 йилда эса 6 мағлубиятдан сўнг сафарда "Андижон" 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратилган. Тақдирни қарангки, бу гал ҳам АГМК кетма-кет 5 мағлубиятдан сўнг, навбатдаги сафар ўйинини Андижонда ўтказади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика