UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  94 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  8 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

"АГМКда захирада қолсамда, курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ" - Ботирали Эргашев Янгиликлар

"АГМКда захирада қолсамда, курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ" - Ботирали Эргашев

Миржалол Қосимов мураббийлигидаги АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарликни БААда давом эттирмоқда.

Клуб таркибга янги футболчиларни жалб қилиш билан бир қаторда, ўтган мавсумда тўп тепган аксарият ўйинчилар билан шартномани узайтирди. Улардан бири - Ботирали Эргашевдир. 2021 йил кўп ҳолларда захирада қолган дарвозабон бу мавсумда ҳам АГМК шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Бу борада унинг ўзи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

- Аввалги мавсумдан қандай таассуротлар қолди? 

- Сўнгги икки мавсум  катта тажриба бўлди. Тўғри хулосаларни чиқардим. АГМК учун эса ўтган йил бундан ҳам яхши ўтиши мумкин эди. Ҳаммаси ўз қўлимизда қолганди. Шундай бўлсада, бронза медалларига эга чиқдик. 

- Кўп ҳолларда захирада қолганингизга қарамай АГМК билан шартномани узайтиришга қарор қилдингиз. Бу таклиф клубдан чиқдими ёки бошқа жамоага ўтиш истаги ҳам бормиди?

- Тўғри кўп ҳолларда учрашувни захирада кузатишимга тўғри келди. Бироқ курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ. Клубда қолиб ишлашни истадим. Раҳбарият ҳам шуни маъқул кўрди. 

- "Динамо", "Қўқон-1912", АГМК. Йилдан-йилга олдига юқори мақсадлар қўйган жамоаларга ўтмоқдасиз. Бу борада ўзингизда ўсиш сездингизми?

- Албатта. Клубнинг олдига қўйган мақсади қанчалик юқори бўлса, натижа ҳам шунга яраша кўриниш олади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Бу албатта фойдамизга ишлайди. 

- 2018 йилги Осиё чемпионатидан сўнг кўп футболчилар легионерга айланди. Уларни йўқотиб қўймаймизми, деган хавотир бор эди. Сизда ҳам шундай имконият юзага келганмиди?

- Ҳа, фикрингизга қўшиламан. 2018 йил Хитойдаги Осиё чемпионати ҳаммамиз учун фойда келтирди. Қўшимча мотивация олдик. Ўйлайманки, ортиқча ҳадикка ўрин йўқ. Легионерга айланишга келсак, ҳар бир футболчи хорижда ўйнашни, топ клубларда тўп тепишни истайди. Буни тўғри қабул қилиш керак. 

- 2021 йилнинг энг яхши 3та дарвозабонини айта оласизми?

- Менинг фикримча, Ўткир Юсупов, Валижон Раҳимов ва Умиджон Эргашев. 

- 2 март санасидан старт оладиган Суперлига баҳсларига ҳозирлик қандай кетяпти?

- Барчаси режадагидек кетмоқда. Худо хоҳласа чемпионлик учун курашамиз. Ўтган мавсумдаги натижамизни янада яхшилаш учун астойдил ҳаракат қиламиз, деб айта оламан. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика