UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  0 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  16 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2

АГМК янги мавсумда "Adidas" брендидан фойдаланади, клуб бугун янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

АГМК янги мавсумда "Adidas" брендидан фойдаланади, клуб бугун янги футболчиларни таништирди

Теглар :  АГМК
АГМК матбуот хизмати жамоанинг 2020 йилги футбол мавсуми трансферлари, янги келган футболчиларни таништирув маросими ва клуб фойдаланадиган спорт кийими брендини ўзгартирганини эълон қилди.

Трансферлар ҳақида

Янги 2020 йилги футбол мавсуми трансфер ойнаси вақтида АГМК жамоасида қатор ўзгаришлар руй берди.

Мураббийлар штаби ўтган йилги жамоанинг асосий ўзагини сақлаб қолган ҳолда, керакли чизиқларни оқилона олиб борилган селекция натижасида кучайтиришга муваффақ бўлди.

Хусусан жамоага таянч нуқтаси учун АГМКнинг собиқ футболчиси, легионер Йован Жокич жалб қилинди. Шунингдек, АГМКнинг яна бир эски таниши ҳамда мухлислар ёқимтойи бўлган Арслонмират Аманов ортга қайтарилди. “Бунёдкор”дан тажрибали Санжар Турсунов сафга қўшилди. “Пахтакор” аъзолари тажрибали футболчи Баҳром Абдураҳимов трансфер қилинди ҳамда ёш иқтидор эгаси Хожимат Эркинов ижарага олинди. Дарвоза чизиғига рақобат туғдириш мақсадида Валижон Раҳимов жалб этилди. Ҳужум чизиғига эса грузиялик маҳорат соҳиби Мате Ватсадзе олиб келинди.

Кетганлар ҳақида айтиладиган бўлса, асосан захирада қолиб кетган дарвозабон Акбар Тўраев, ҳимоячи Владислав Касминин, ярим ҳимоя вакиллари ҒуломҲайдар Гулямов, Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов, Камрон Сайдазимов, Шаҳбоз Умаров, Жасур Ҳакимов ва ижарада бўлганлар Расул Йўлдошев билан Жасур Яхшибоев клуб билан дўстона хайрлашишди.


Кетганлар рўйхати:

Дарвозабон — Акбар Тўраев (“Сурхон”)

Ҳимоячи — Владислав Касминин (эркин агент)

Ярим ҳимоячилар — ҒуломҲайдар Гулямов (“Бунёдкор”), Камрон Сайдазимов (“Локомотив”), Шаҳбоз Умаров (“Энергетик”, Белорусь), Зоҳир Пиримов (“Бухоро”), Санъат Шихов (“Сўғдиёна”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”)

Ҳужумчи — Жасур Ҳакимов (“Бухоро”)

Танишинг, АГМК 2020! 


Келганлар рўйхати:

Дарвозабон — Валижон Раҳимов (“Оқ-тепа”)

Ярим ҳимоячилар — Санжар Турсунов (“Бунёдкор”), Йован Жокич (“Локомотив”), Хожимат Эркинов (“Пахтакор”), Арслонмират Аманов (“Локомотив”), Баҳром Абдураҳимов (“Пахтакор”)

Ҳужумчи — Мате Ватсадзе (“Қизилқум”)


"АГМК ПФК клуби раҳбарияти, бош директор - Мухтор Қурбонов ва техник директор Мурод Алиев бугун янги келган футболчиларга жамоа либосларини тақдим этишди.

Дарвозабон Валижон Раҳимов - 1, Хожимат Эркинов - 8, Санжар Турсунов - 17, Баҳром Абдураҳимов - 18, Йован Жокич - 23, Арслонмират Аманов - 77 ва ҳужумчи Мате Ватсадзе 21-рақамни танлади.

АГМК янги 2020 йилги футбол мавсумидан эътиборан жаҳонга машҳур "Adidas" брендидан фойдаланиши маълум қилинди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика