UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  3 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  6 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  11 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  8 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  9 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2

АГМК кутилмаганда Дубайга учиб кетди Янгиликлар

АГМК кутилмаганда Дубайга учиб кетди

Теглар :  АГМК
Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш учун АГМК жамоаси ўқув-машғулот йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида давом эттиради.

Тошкентда 5 январь куни тўпланган ва 2 ҳафта давомида Тошкентдаги «Tadjiev Start» футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдонда шуғулланган жамоа тайёргарлик режасини учинчи босқичини хорижда ўтказади.

Деярли икки ҳафта (20 январь - 2 февраль) давомида БААнинг Дубай шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида иккита назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Ўқув-машғулот йиғинида дарвозабон Валижон Раҳимов ва таянч ярим ҳимоячи Абдулла Абдуллаев Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этаётгани боис қатнашмайди.

АГМК Дубайдаги «Jebel Ali» спорт комплексига қарашли меҳмонхонага жойлашади ва бугун куннинг иккинчи ярмидан йиғинга киришади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Олмалиқ жамоа хориж йиғини ҳақида маълумот бермаган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика