UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  0 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  45 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  75

АГМК кутилмаганда Дубайга учиб кетди Янгиликлар

АГМК кутилмаганда Дубайга учиб кетди

Теглар :  АГМК
Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш учун АГМК жамоаси ўқув-машғулот йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида давом эттиради.

Тошкентда 5 январь куни тўпланган ва 2 ҳафта давомида Тошкентдаги «Tadjiev Start» футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдонда шуғулланган жамоа тайёргарлик режасини учинчи босқичини хорижда ўтказади.

Деярли икки ҳафта (20 январь - 2 февраль) давомида БААнинг Дубай шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида иккита назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Ўқув-машғулот йиғинида дарвозабон Валижон Раҳимов ва таянч ярим ҳимоячи Абдулла Абдуллаев Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этаётгани боис қатнашмайди.

АГМК Дубайдаги «Jebel Ali» спорт комплексига қарашли меҳмонхонага жойлашади ва бугун куннинг иккинчи ярмидан йиғинга киришади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Олмалиқ жамоа хориж йиғини ҳақида маълумот бермаган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика