UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  0 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  13 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3

AГМК грузиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олди Янгиликлар

AГМК грузиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олди

Теглар :  АГМК
Туркияда қишки ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган AГМК жамоаси ўз сафига грузиялик чап қанот вингери Иракли Рухадзени қўшиб олди.

Схалтубо шаҳрининг “Самгурали” клуби аъзоси бўлган Рухадзе AГМК мураббийлар штаби назарига тушганига анча бўлганди. Унинг жамоаси ҳам ҳозирда ўқув-йиғин машғулотларини Туркияда ташкил этмоқда. Aйнан ўша ерда томонлар музокаранинг якуний босқичини ўтказдилар ва Олмалиқ клуби Иракли Рухадзенинг трасфер ҳуқуқини тўлалигича сотиб олди. Шундан кейин грузиялик легионер AГМК билан 3 йиллик шартнома имзолади. 

1996 йилнинг 28 октябрида туғилган ушбу футболчи ўз пайтида Грузия ёшлар терма жамоасига жалб етилган. Унинг статистикасига эътибор қаратсак, Иракли ўтган мавсум Грузия чемпионатида 30та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди (Грузия чемпионатида 2-кўрсаткич) ҳамда шерикларига 2та голли пас берди. Бутун фаолияти давомида эса футболчи 138та учрашувда 38та гол урган ва 12та голли узатма берган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика