UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  4 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  2 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  6

АГМК финалда "Пахтакор"ни кетма-кет 3 маротаба ютди ва 5 карра Ўзбекистон чемпионига айланди Янгиликлар

АГМК финалда "Пахтакор"ни кетма-кет 3 маротаба ютди ва 5 карра Ўзбекистон чемпионига айланди

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2-босқич финал учрашувлари серияси якунланди.

Унда АГМК "Пахтакор" билан чемпионлик йўлида беллашди. 

Бу ҳақида АГМК клуби матбуот хизмати қуйидаги шарҳни ёзди: "Александр Петров жамоаси барча масалани уч ўйиндаёқ ҳал этиб, навбатдаги олтин медалларга эга чиқди.

Дастлабки ўйинда "Пахтакор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай 6:1 ҳисобида ғалаба тантана қилинди. Иккинчи кунги серияда эса АГМК номинал меҳмон сифатида "Пахтакор"ни 5:4 ҳисобида таслим қилди. Бугун, яъни учинчи серияда АГМК "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз тўртта гол уриб, Ўзбекистоннинг 5 карра чемпионига айланди.

Эътиборлиси, АГМК қаторасига бешинчи йили футзал шоҳсупасининг юқори чўққисида қолмоқда.


Футзал

Ўзбекистон чемпионати, 2-босқич.

15 декабрь, якшанба

Финал, 1-ўйин.

АГМК — “Пахтакор” 6:1 

Голлар: Раҳматов (5), Валижонов (17), Усмонов (23, 35), Нишонов (25), Умаров (34) - Чориев (24)


16 декабрь, душанба.

Финал, 2-ўйин.

“Пахтакор” — АГМК 4:5 

Голлар: Шавкатов (14, 17, 19), автогол (33) - Одилов (4), Ҳамроев (18, 25), Ропиев (21), автогол (31)


17 декабрь, сешанба.

Финал, 3-ўйин.

АГМК — “Пахтакор” 4:0 

Голлар: Бердиев (1), Ропиев (9), Нишонов (20), Усмонов (27)


Қўлга киритилган навбатдаги чемпионлик билан Олмалиқ шаҳри, АГМК жамоасининг барча мухлисларини табриклаймиз!, — дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика