UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  4 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  9 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5

АГМК "Бухоро"ни мағлуб этди, эртага "Пахтакор" билан ўйин Янгиликлар

АГМК "Бухоро"ни мағлуб этди, эртага "Пахтакор" билан ўйин

Теглар :  АГМК Суперлига
Тайёргарлик доирасида кеча АГМК жамоаси "Жар" стадионида "Бухоро" билан назорат учрашувида майдонга чиқди.

Бу ҳақда АГМК футбол клуби матбуот хизмати хабар қилди.

"Ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар ўтказаётган жамоамиз кеча Тошкентдаги "Жар" ўйингоҳида "Бухоро" билан назорат ўйини ўтказишди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги  мураббийлар штаби биринчи бўлимда одатдагидек 4-3-3 тактик схемасида мувофиқ майдонга қуйидаги таркибни туширишди: Суҳроб Султонов - Сайдулло Раҳматов, Владислав Касминин, Игорь Зонич, Акмал Шораҳмедов - Эркин Бойдуллаев, Миржамол Қосимов, Жасур Умаров - Санъат Шихов, Жасур Ҳакимов, Мурод Тошматов.

Биринчи бўлимда жамоамиз катта устунлик билан ўйнади ва "Бухоро" дарвозаси олдида қатор вазиятлар яратди. Баъзи вазиятларда охирги зарбани беришда аниқлик етишмаган бўлса, рақиб посбони ҳам керак пайтда жамоасини голдан қутқариб турди. Бироқ биринчи бўлимнинг 40-дақиқасида жамоамиз комбинацион ҳужуми самараси ўлароқ Жасур Ҳакимов боши билан дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0.

Иккинчи таймда эса жамоамиз қуйидаги таркибда ўйинни давом эттирди: Акбар Тўраев - Сардор Раҳмонов, Шерзод Файзиев, Бобур Юлдошев, Мирғиёс Сулаймонов - Дилшод Жўраев, ҒуломҲайдар Ғуломов, Камрон Саидазимов (Шоҳназар Норбеков) - Шаҳзод Нурматов, Зафар Полвонов, Зоҳир Пиримов.

Танаффусдан кейин ҳам ўйин назорати ва беллашувдаги устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумдаги фаоллик сўнмади. Аммо дарвозани ишғол этиш биринчисида бўлгани каби фақатгина бир марта насиб этди. Бурчак зарбасидан тўпни ўзаро ўйинга киритган Ғуломов ва Жўраев ишланмасидан сўнг ҒуломҲайдар Ғуломов чамаси 18 метрлар масофадан тўпни дарвозанинг қарама-қарши юқори бурчагига аниқ йўналтирди - 2:0.

Шу тариқа жамоамиз ташаббуси ва чиройли ўйини остида ўтган баҳсда "Бухоро" устидан ишончли ғалаба қозонилди.

Қайд этиш керакки, мазкур беллашувда жамоамизда кўрикда бўлиб турган черногориялик марказий ҳимоячи Игорь Зонич биринчи бўлимда ўйнади ва мудофаа чизиғида ёмон таассурот қолдирмади. Мураббийлар штаби ушбу футболчини келаси назорат баҳсида ҳам яна синовдан ўтказишади. Шунингдек, Владислав Касминин, Эркин Байдуллаев ҳам кечаги ўйинда биринчи тайм бошланғич таркибда ҳаракатланишди. Элгужа Григалашвили эса кичик жароҳати боис якка тартибда шуғулланиб тургани ва куни кеча умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани боис, кечаги назорат беллашувида иштирок этмади ва ўйинни трибунада томоша қилди.

Бугундан эътиборан жамоамизнинг машғулотлари яна аввалги режимдек икки маҳалдан давом эттирилади. Эртага, яъни 20 июль куни эса "Пахтакор"га қарши назорат учрашуви майдонга тушиш режалаштирилган.

Мазкур баҳсда ҳам мураббийлар штаби жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида тегишли хулосаларни чиқариш ва янги футболчиларнинг ўйини бўйича керакли маълумотларни тўплаб олиш имкониятидан фойдаланишади", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика