UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  0 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  1 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  159 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

АГМК бугун юришини бошлайди. Вакилларимизнинг Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги ўйинлар тақвими Янгиликлар

АГМК бугун юришини бошлайди. Вакилларимизнинг Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги ўйинлар тақвими

Бугун Таиландда футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди.

Ўзбекистон чемпиони сифатида қатнашадиган АГМК ҳам ўз юришини бугун бошлайди. Александр Петров шогирдлари илк ўйинни Вьетнам чемпиони "Таи Сон Нам"га қарши ўтказишади. 

"Спорт" телеканали АГМК иштирокидаги ўйинни 21:00да ёзиб олган ҳолда кўрсатади. Таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳам бугун старт олиши ва ушбу мусобақа Тошкентда ўтказилиши сабаб "Спорт ТВ" АГМКнинг биринчи тур учрашувини тўғридан-тўғри эфирда намойиш эта олмайди. 

Бундан ташқари, олмалиқликларнинг 2-турдаги ўйини ҳам ёзиб олинган ҳолда кечки дастурларда намойиш этилади. Фақатгина учинчи турга келиб АГМК иштирокидаги баҳс тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилади.

АГМКнинг Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги ўйинлар тақвими:

"B" гуруҳи

1-тур, 07.08.2019

10:00. "Нафт Ал Васат" - "Ал Райян"

15:00. "Таи Сон Нам" - АГМК ("Спорт ТВ"да 21:00да, ёзиб олинган ҳолда)

2-тур, 09.08.2019

10:00. АГМК - "Нафт Ал Васат" ("Спорт ТВ"да 22:00да, ёзиб олинган ҳолда)

15:00. "Ал Райян" - "Таи Сон Нам"

3-тур, 11.08.2019

10:00. "Таи Сон Нам" - "Нафт Ал Васат"

12:30. "Ал Райян" - АГМК ("Спорт ТВ"да тўғридан-тўғри эфирда)

АГМКга халқаро мусобақада омадли иштирокни тилаб қоламиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика