Агент: "Марсьяльнинг МЮда қолишини тасдиқлай олмайман"

Tolibjon Qosimov
22 мар 2018, 20:24
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Антони Марсьяльнинг агенти Филипп Лэмбоули мижозининг "Ювентус"га ўтиши борасидаги хабарларга изоҳ берди.

"Марсьяльнинг кейинги мавсумда МЮда қолишини тасдиқлай олмайман. Унинг асосий мақсади - МЮ билан Англия кубогини қўлга киритиш ва АПЛда иккинчи ўринни олиб ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш.

Мен ҳали "Ювентус" раҳбарияти билан учрашганим йўқ, "Doyen Sports" агентлиги ҳам уни сотиб олишни режалаштирмаган. Бу шунчаки Италия матбуотининг ёлғон хабари", - деди агент.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Ilbianconero.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›